
Евро-2020. 6 та гол урилган ўйинда Швейцария пенальтилар сериясида Францияни мағлуб этди
- 29-июн 2021, 02:53
- Javokhir Azimov
- 1
- Футбол
Европа чемпионати нимчорак финал босқичидан ўрин олган Франция ва Швейцария жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди. Унда швейцарияликлар пенальтилар сериясида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, Харис Сеферович ҳисобни очди. Бу голга "уч ранглилар" 3 аниқ зарба билан жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. 9 дақиқа ичида тарози паллаларини тенглаштирган швейцарияликлар ўйинни пенальтилар сериясига қадар олиб борди.
Футбол лотереясида ҳар икки томон 4 тадан зарбани аниқ йўллади. 5-уринишда Швейцариядан Мехмеди гол урган бўлса, Францияда Мбаппенинг зарбасини Зоммер қайтарди.
Шундай қилиб, Швейцария нимчорак финал босқичида турнирнинг асосий фаворитини турнир билан хайрлашишга мажбур этди.
{game}2767773{/game}
{online}2767773{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ