Эртак тугаш арафасида! Варди "Лестер"ни тарк этишини эълон қилди
- 24-апрел 2025, 20:44
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
13 йиллик фаолиятидан сўнг Жейми Варди "Лестер Сити"ни тарк этади. Футболчи бу ҳақда ўз инстаграм саҳифаси орқали маълум қилди.
Бундан 13 йил аввал форвард "Флитвуд Таун" жамоасидан 1 миллион фунт стерлинг эвазига "Лестер" таркибига келиб қўшилганди. Ушбу давр мобайнида у жамоа билан Премьер-лига, Чемпионшип (2 марта) ва Англия кубоги каби турнирларда зафар қучган.
Жейми "тулкилар" сафида 494 ўйинда 198 та голни ўз ҳисобига ёзиб қўйган. Шунингдек, шахсий совринлари қаторида у 2019-20 йилги мавсумда АПЛ олтин бутсасини қўлга киритган. Бундан ташқари, 2015-16 йилги мавсумда "мавсумнинг энг яхши футболчиси" соврини билан мукофотланган.
Маълумот ўрнида, якунланиб бораётган мавсумда "Лестер" 33-турдан сўнг 18 очко жамғарган ҳолда, мусобақа жадвалининг 19-ўрнида бормоқда. Таъкидлаш жоизки, жамоанинг кейинги мавсумни Чемпионшипда ўтказиши муддатидан аввал аниқ бўлиб улгурган.