
Эртага қайси боксчиларимиз Олимпиадада рингга чиқади?
- 30-июл 2021, 17:06
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 4
- Бокс
Эртага июль ойининг сўнгги кунида 2 нафар ўзбекистонлик боксчи Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида рингга кўтарилади.
Жумладан, Тошкент вақти билан соат 07:30 да 48-52 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Шаҳодиббин Зоиров Кабо Верде вакили Даниэл Давид Варела де Пинага қарши жанг олиб боради.
Сўнгра, соат 08:51 да 57-63 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Элнур Абдураимов қўшни тожикистонлик Баходир Усмоновга қарши рингга чиқади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ