
Эртага Монте-Карлода профессионал бокс турнири ўтказилади
- 13-декабр 2024, 19:11
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Бокс
Эртага Франциянинг Монте-Карло шаҳрида профессионал бокс турнири ўтказилади.
Ушбу оқшом доирасида эса, профессионал бокснинг ярименгил вазнда собиқ жаҳон чемпиони боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев (12-1, 9 КО) рингга кўтарилади. Унинг бу сафарги рақиби мексикалик Рикардо Эспиноса Франко (30-4, 25 КО). Жанг 12 раундга белгиланган бўлиб, вақтинчалик WBA чемпионлик камари учун кечади.
Муроджонга яқиндан ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлаш учун, терма жамоамиз бош мураббийи Тўлқин Қиличев ва Озод Ҳасановлар ҳам ҳозирда Монте-Карлода бўлиб туришибди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ