Эрон Про-лигаси. Остон Ўруновнинг голи "Персеполис"га ғалаба келтирди
- 28-ноябр 2025, 20:08
- Bilolbek Imomov
- 1
- Футбол
Эрон Про-лигасининг 11-турида "Персеполис" жамоаси сафарда "Шамс Азар" билан куч синашиб, 2:1 ҳисобида муваффақиятга эришди. Ғалаба голига эса ҳамуртимиз Остон Ўрунов муаллифлик қилди.
Дастлаб, тўқнашувнинг 6-дақиқасида Амир Реза ҳисобни очди. 18-дақиқада эса Саиб Моҳеби орадаги фарқни йўққа чиқазган ҳолда, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 74-дақиқада эса миллий терма жамоамиз футболчиси Остон Ўрунов гол уриб, "Персеполис"нинг ғалаба қозонишини таъминлади.
Эслатиб ўтамиз, "Персеполис" 11 та учрашувдан сўнг онлайн турнир жадвалида 18 очко билан етакчилик қилмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ