
Эрон чемпионати. "Персеполис" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди. "Фулад" эса нурсиз дурангга имзо чекди
- 23-август 2024, 01:36
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Эрон чемпионатида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Унда "Персеполис" "Трактор", "Фулад" эса "Рафсанжон" билан дуранг ўйнади.
"Трактор" - "Персеполис" ўйинида дастлаб мезбонлар ҳисобни очган бўлса, сўнгги дақиқаларда Эл Амлуд имкониятларни тенглаштириб кетди. Ўрунов эса асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ҳаракатланди.
"Фулад" - "Рафсанжон" баҳсида ҳисоб очилмади. Юсупов бошланғич таркибга киритилиб, 90 дақиқа ҳаракатланди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ