Энтони Жошуа Жейк Полни янчиб ташлади!
- 20-декабр 2025, 15:05
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
20 декабрь куни АҚШнинг Майами шаҳридаги "Kaseya Center" аренасида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.
Кечанинг марказий жангида боксчи-блогер Жейк Пол ва собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа ўзаро рингга кўтарилди.
6 раунд этиб белгиланган баҳсда Пол бир неча бор нокдаун ҳолатига тушди. Сўнгги раундга келиб, Жошуа рақибини нокаутга учратишга муваффақ бўлди.
Шу тариқа 36 ёшли британияликнинг профессионал рекорди 29-4. 28 ёшли америкаликники эса 12-2 кўринишга келди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ