
Эдгар Давидс яна мураббийликка қайтди
- 4-январ 2021, 20:52
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Голландиялик футбол юлдузи Эдгар Давидс яна мураббийлик фаолиятини бошлади.
47 ёшли Давидс Португалиянинг 3-дивизионида иштирок этувчи "Ольяненсе" жамоаси бошқарувини ўз қўлига олди. У бу ҳақда ўзининг инстаграмдаги саҳифаси орқали хабар берди.
"Ольяненсе" айни дамда мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда. Давидсга жамоани элитага олиб чиқиш вазифаси қўйилган.
Эдгар Давидс 2012-2014 йилларда Англиянинг "Барнет" клубини бошқарган. Футболчи сифатида "Аякс", "Милан", "Ювентус", "Барселона", "Интер", "Тоттенхэм" ва "Кристал Пэлас" клубларида ўйнаган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ