ЕЧЛ. "Қорабоғ" ўз уйида "Челси" билан муроса йўлини танлади
- 6-ноябр 2025, 00:51
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Чемпионлар лигасининг 4-турида кутилмаган натижа қайд этилди. Озарбайжоннинг "Қорабоғ" клуби ўз майдонида Англиянинг "Челси" жамоаси билан 2:2 ҳисобига дуранг ўйнади.
Учрашувнинг 16-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Эстевaо ҳисобни очди. Бироқ мезбонлар бунга икки гол билан жавоб қайтардилар. Андраде 29-дақиқада мувозанатни тиклади, Янкович эса 39-дақиқада пенальтидан аниқ зарба бериб, жамоасини олдинга олиб чиқди — 2:1.
Шунга қарамай, "аристократлар" аъзоси Гарначо 53-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Лига чемпионов
vs
Game ended in draw.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ