
ЕЧЛ. "Наполи" сафарда "Аякс" дарвозасига 6 та гол урди
- 5-октябр 2022, 02:01
- Makhmudov Jamshidbek
- 0
- Футбол
Европа Чемпионлар лигаси "А" гуруҳи 3-тури доирасидаги "Аякс" - "Наполи" баҳси якунига етди. Қизиқарли ва голларга бой ўтган баҳсда Италия клуби ўта йирик ҳисобда ғалаба қозонди - 6:1.
Неполликларнинг голларига Распадори (дубль), Ди Лоренцо, Хвича Кварацхелия, Зелиньски ва Жованни Симеоне муаллифлик қилди. Майдон эгаларининг ягона голи эса Муҳаммад Қуддус номига ёзилди. Шу тариқа, "Наполи" гуруҳ босқичидаги ҳар учала баҳсда ҳам ғалаба қозонди.
{game}4010124{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ