ЕЧЛ. Мбаппе 2 бора пенальтидан гол уриб, жамоасининг ғалабасини таъминлади
- 17-сентябр 2025, 01:54
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
УЕФА Чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган "Реал Мадрид" - "Марсель" клублари ўртасидаги беллашув ўз ниҳоясига етди. Хаби Алонсо бошқарувидаги "қироллик клуби" камбек амалга оширган ҳолда, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, тўқнашувнинг 22-дақиқасида Веа ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Унинг голига эса франциялик юлдуз ҳужумчи ҳисобланган Килиан Мбаппе 28 ва 81-дақиқаларда 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, жавоб берди. Ушбу ғалаба орқали "қаймоқранглилар" ЧЛнинг янги мавсумини муҳим ғалаба билан бошлади.
Лига чемпионов
vs
Real Madrid won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ