ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" "Ферги-тайм"да мағлуб бўлди
- 14-сентябр 2021, 23:42
- 0
- Футбол
Европа чемпионлар лигаси 1-тур "F" гуруҳидан ўрин олган "Янг Бойз" ҳамда "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 13-дақиқасида Бруну Фернандешнинг узатмасидан сўнг Криштиану Роналду рақиб посбонининг оёқлари орасидан тўпни дарвоза жойлаб қўйди. 35-дақиқада Ван-Биссака қизил карточка олиб майдонни тарк этди.
Иккинчи бўлим мезбонларнинг тўлиқ устунлигида ўтди. Баҳснинг 66-дақиқасида Нгамалё гол уриб, орадаги фарқни йўқ қилди. Қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнгги сонияларида Сибачо томонидан киритилган гол "Янг Бойз"га ғалаба келтирди.
{game}3714058{/game}
{online}3714058{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ