
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида ПСЖдан устун келди
- 25-ноябр 2021, 02:51
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
ЕЧЛ 5-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - ПСЖ учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.
50-дақиқада Париж клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳисобни очди. 64-дақиқада Стерлинг мувозанатни тиклади. 77-дақиқада гол урган Жезус жамоасини олдинга олиб чиқди.
Шундай қилиб, "шаҳарликлар" ҳисобидаги очколар сонини 12 тага етказиб олган ҳолда, ўз гуруҳида биринчи ўрин масаласини ҳал қилди. 8 очкога эга парижликлар муддатидан олдин 2-ўринни банд қилиб улгурди.
{game}3714006{/game}
{online}3714006{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ