ЕЧЛ. Жанжалларга бой кечган тўқнашувда "Реал Мадрид" минимал ғалабага эришди
- 18-феврал, 03:01
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Европа Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичидан ўрин олган навбатдаги тўқнашув ўз ниҳоясига етди.
Арбелоа бошқарувидаги "Реал Мадрид" Португалияда Моуриньонинг "Бенфика"си билан тўқнаш келиб, минимал 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Беллашувдаги ягона голга Винисиус муаллифлик қилди. Бразилиялик юлдуз футболчи 50-дақиқада супер тарзда гол уриб, жамоасининг ғалабасини таъминлади. Ушбу голдан кейин жанжал бошланди ва бу 8 дақиқа давом этди. Ўйиннинг асосий вақти якунлангандан сўнг эса бош ҳакам 12 дақиқа қўшиб берди.
Эслатиб ўтамиз, "Реал Мадрид" - "Бенфика" ўртасидаги жавоб ўйини 25 февралдан 26 февралга ўтар кечаси бўлиб ўтади.
Лига чемпионов
vs
Real Madrid won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ