ЕЧЛ. "Челси" ўз майдонида "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
- 26-ноябр 2025, 02:42
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
УЕФА Чемпионлар лигасининг 5-турида Энцо Мареска бошчилигидаги "Челси" ўз майдонида Фликнинг "Барселона"си билан куч синашиб, 3:0 ҳисобида Испания грандини мағлубиятга учратди.
Дастлаб, тўқнашувнинг 27-дақиқасида Жюль Кунде автогол муаллифи бўлди. 44-дақиқада эса Рональд Араухо иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. Беллашувнинг 55-дақиқасида Эстевао чиройли тарзда "Барселона" ҳимоясини ёриб ўтиб, фарқни 2 тагача оширди. Захирадан майдонга тушган Лиам Делап 73-дақиқада "аристократлар"нинг учинчи голига муаллифлик қилди.
Лига чемпионов
vs
Chelsea won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ