Дзюдо. Терма жамоамизжаҳон чемпионатини фантастик тарзида бошлади!
- 28-август 2025, 13:12
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Дзюдо
Болгариянинг София шаҳрида старт олган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг биринчи кунги саралаш беллашувлари якунига етди.
Терма жамоамиз эса мусобақани фантастик тарзида бошлади.
Уч олтин — Ўзбекистон ғазнасида!
Дилафруз Болтабоева (-40 кг) — жаҳон чемпиони бўлган учинчи ўзбек қизи! Диёра Келдиёрова ва Барчиной Қодированинг Босниядаги тарихий ғалабасидан кейин Ўзбекистон кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида яна олтин медалга эга чиқди. Кучли характер ва ёрқин финал - муносиб ғалаба!
Хушнуд Султонов (-50 кг) — букилмас ирода ва ҳар бир ҳаракатига бўлган ишонч. Унинг олтин медали шу куни жамоанинг иккинчи чўққиси бўлди.
Хушнудбек Бурхонов (-55 кг) — чақмоқдек тезкор ва муросасиз! У терма жамоамизнинг умумий ғалабасини учинчи олтин медал билан мустаҳкамлади.
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.