
Дзюдо. Терма жамоамиз Абу-Даби “Катта дубулға” турнирини 2 та медаль билан якунлади
- 23-октябр 2022, 18:18
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Бошқалар
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун Абу-Даби “Катта дубулға” турнири ниҳоясига етди. Бугун оғир вазн тоифасида қатнашган вакилларимиз медаллар учун курашни эрта тарк этишди.
Жумладан, Бекмурод Олтибоев (+100 кг) иккинчи босқичда тожикистонлик Темур Раҳимовга, Отабек Тўрабоев (-100 кг) учинчи даврада канадалик Кайл Райсга, Ирисхон Қурбонбоева (-78 кг) эса илк даврада словениялик Метка Лобникка имкониятни бой берди.
Шу тариқа, терма жамоамиз ушбу мусобақани 2 та медаль билан якунлади. Айтиш керакки, делегациямиз сафида Диёра Келдиёрова (-52 кг) кумуш, Шаҳрам Аҳадов (-66 кг) эса бронза медалини қўлга киритди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ