Дзюдо. Ўзбекистоннинг энг кучли ўсмирлари Андижонда аниқланади
- 11-ноябр 2025, 17:02
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Дзюдо
14-16 ноябрь кунлари Андижон шаҳри ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади. Икки кунлик беллашувлар якунида мамлакатимизнинг шу ёшдаги кучли дзюдочилари аниқланади.
Шиддатли баҳслар Андижон Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази манежида ўтказилади.
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ