Дзюдо. Ўзбекистон терма жамоаси 10 давлат орасида 1-ўринни эгаллади!
- 13-октябр 2025, 21:30
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Дзюдо
Қозоғистоннинг Актау шаҳри мезбонлик қилган Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) тақвимидан ўрин олган турнир ўз якунига етди.
Икки кун давомида дунёнинг ўнта давлати вакиллари иштирокида ўтган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 3 та кумуш, 8 та бронза, жами 16 та медал билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Қозоғистон терма жамоаси 4 та олтин, 5 та кумуш, 15 та бронза медали билан 2-ўриндан жой олган бўлса, 3 та олтин, 4 та кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритган озарбайжонлик дзюдочилар кучли учликка якун ясашди.
Шоҳсупага кўтарилган дзюдочиларимиз:
Олтин:
-48 кг: Фотимахон Турсунбоева
-63 кг: Маржона Нуруллоева
-78 кг: Шинар Ибраева
-100 кг: Эрназар Сарсенбаев
+100 кг: Муҳаммадқодир Мансуров
Кумуш:
-73 кг: Обидхон Номонов
-90 кг: Умар Бозоров
+100 кг: Зуфар Ўролов
Бронза:
-48 кг: Улбусин Ҳакимова
-52 кг: Сита Кадамбаева
-57 кг: Моҳинур Аллаберганова
-70 кг: Ширинжон Юлдашева
+78 кг: Дурдона Низомаддинова
-81 кг: Муроджон Йўлдошев
-90 кг: Улуғбек Ўроқов
+100 кг: Абдулла Худоёров
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.