Дуэ: “Бу туш эмас, реаллик! Мен жуда бахтлиман”
- 1-июн 2025, 03:29
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Хабарингиз бор, ПСЖ УЕФА Чемпионлар лигасининг финалида "Интер"ни йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув давомида 2 та гол ва 1 та голли узатма билан бирга, ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлган Дизайр Дуэ беллашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Раҳмат, "Парк-де-Пренс"! Раҳмат, Париж!
Менда сўз йўқ. Бу туш эмас, реаллик. Бу ақлбовар қилмас ҳолат. Мен жуда бахтлиман" – деди Дуэ тантанадан сўнг.
Эслатиб ўтамиз, Луис Энрике бошчилигидаги парижликлар 15 июндан 13 июлгача давом этадиган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ