
Дмитрий Бивол ва Артур Бетербиев ўртасидаги реванш қачон?
- 23-октябр 2024, 13:42
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Таниқли промоутер Боб Арум икки россиялик - Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол ўртасидаги реванш қачон бўлиши мумкинлигини айтди.
"Турки Аль аш-Шейх боксни жуда яхши кўради. У ҳам барча мухлислар каби Бивол ва Бетербиев тўқнашувини яна кўришни истайди. Аммо такрор айтаман, Ар-Риёддаги мавсум февраль ойида тугайди, реванш учун энг эрта вақт келаси йилнинг октябрига тўғри келади", - деди Арум Дэн Рафаэлга берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, 13 октябрь куни Ар-Риёдда ўтказилган катта бокс оқшомида Артур очколар бўйича Дмитрийни мағлубиятга учратди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ