"Динамо" навбатдаги легионер трансферини эълон қилди
- 25-феврал 2025, 14:33
- Oybek Yo’ldoshev
- 1
- Футбол
"Динамо" клуби 2025 йилги футбол мавсуми олдидан ўз таркибига яна бир легионерни қўшиб олди.
Самарқанд клуби нигериялик ҳужумчи Ричард Фрайдэй билан бир йиллик шартнома имзоланганини маълум қилди. У 27 феврал кунидан "Динамо"нинг Тошкентдаги йиғинига қўшилади.
25 ёшли футболчи ўтган мавсумларни Швециянинг "GAIS" клубида ўтказиб, жами 44 ўйинда 10та голга муаллифлик қилган. Шунингдек, Ричард 2019-2021 йилларда Латвиянинг "Лиепая" ва "Спартак Юрмала" клублари шарафини ҳимоя қилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ