Диего Симеоне шогирди Облакни Мессига қиёслади
- 12-март 2020, 15:43
- Bekzod Isayev
- 0
- Футбол
ЕЧЛ нимчорак финал жавоб баҳсидан ўрин олган "Ливерпуль" - "Атлетико" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Диего Симеоне шогирди Ян Облакни мақтади ва Мессига қиёслади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Шубҳасиз, Облак – дунёнинг энг яхши дарвозабони. Ян - Савич, Феликс, Фелипе каби биз учун жуда муҳим.
«Атлетико»да дунёнинг энг яхши дарвозабони бор, худди "Барселона"да Месси бор бўлганидек, – деди Симеоне.
Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг Мадриддаги баҳсида мезбонлар битта гол фарқи билан ғалаба қозонишганди - 1:0. Ливерпулда ҳам испанияликлар 3:2 ҳисобида зафар қучишди ва мусобақанинг чорак финалига йўл олишди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ