Дибала Месси ва Роналдунинг ўхшаш жиҳатини айтди
- 19-феврал, 23:24
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Футбол
Пауло Дибала Лионель Месси ва Криштиану Роналду билан ҳам ўйнаган. "Рома" футболчиси улардан қайси бири кучлироқ деган азалий саволга жавоб берди. Дибала кутилганидек тўғридан-тўғри жавоб беришдан ўзини олиб қочди.
"Техник жиҳатдан Месси ва Роналду турлича, аммо руҳий жиҳатдан улар бир-бирига жуда ўхшаш. Иккаласи ҳам ақл бовар қилмайдиган рақобатбардош менталитетга эга, улар ҳар доим ғалаба қозонишни хоҳлашади.
Техник жиҳатдан уларнинг кучли томонлари турлича, лекин иккаласи ҳам ҳақиқий йиртқич", - дея Дибаланинг сўзларини келтиради La Gazzetta dello Спорт.
Лионель Месси фаолиятида 8 марта, Криштиану Роналду эса 5 марта "Олтин тўп"ни қўлга киритган. Ҳозирда Месси "Интер Майами", Роналду эса "Ан-Наср" шарафини ҳимоя қилмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ