Дэн Хукер: "Биргина сабаб туфайли Арман Царукян билан жангга рози бўлдим"
- 4-октябр 2025, 00:32
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
UFC нинг енгил вазн тоифасида иштирок этувчи Дэн Хукер мазкур дивизион рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган Арман Царукянга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди.
"Царукянни енгишни жуда хоҳлайман, чунки у дивизиондаги энг яхши жангчилардан. Айнан шу сабаб мен бу баҳсга иккиланмай розилик билдирдим. Ўйлашимча, бу ҳақиқий даъвогарлар тўқнашуви! Агар ғалаба қозонсам, титул учун имкониятга эга бўламан", — деди Хукер.
Эслатиб ўтамиз, Арман Царукян (22-3) ва Дэн Хукер (24-12) қарама-қаршилиги 22 ноябрь куни Қатардаги "UFC Fight Night" турнирида ўтказилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ