Де Росси фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин
- 15-май 2019, 17:12
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Мавсум якунлангач "Рома"дан кетиши маълум қилинган ярим ҳимоячи Даниэле Де Россига Европадан ҳам ва унинг ташқарисидан ҳам таклифлар бор.
Маълумотларга қараганда 35 ёшли италиялик футболчига океан ортида "Нью-Йорк Сити" (АҚШ) ва "Бока Хуниорс" (Аргентина) қизиқиш билдира бошлаган. Европадан эса "Манчестер Сити" ва ПСЖ каби грандлар тажрибали футболчини ўз сафида кўрмоқчи.
Айрим манбааларга қараганда Де Росси Санкт-Петербургнинг "Зенит" клубида пайдо бўлиши ҳам мумкин. Гап шундаки, уни питерликлар сафидаги ҳамюрти Клаудио Маркизио Россия чемпиони таркибига чорлаши мумкин.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ