
Даврон Эргашев собиқ клубига қайтди
- 23-июл 2024, 15:37
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Бир неча йил мобайнида чемпионатимизда тўп сурган тожикистонлик 36 ёшли ҳимоячи Даврон Эргашев ўз юртига қайтди. Футболчи ўзининг собиқ жамоаси – “Хўжанд” билан мавсум охирига қадар шартнома имзолагани маълум бўлди.
Даврон 2020 йили “Бунёдкор” клубига айнан “Хўжанд”га кўчиб ўтганди. Бу йил бошида эса у “Металлург” жамоаси билан шартнома имзолади. Аммо яқинда бекободликлар билан дўстона равишда хайрлашганди. Эндиликда Эргашев “Хўжанд” шарафини ҳимоя қилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ