
Давид Сильва коронавирусга чалинди
- 1-сентябр 2020, 11:04
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Реал Сосьедад"нинг янги аъзоси Давид Сильвада коронавирус аниқланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 34 ёшли испаниялик футболчи касалликни аломатларсиз ўтказмоқда. У ҳозир карантинга олинган.
Давид Сильва “Реал Сосьедад” сафига 18 август куни эркин агент сифатида келиб қўшилди ва 2022 йилга қадар шартнома имзолади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ