
Давид Алаба янги мавсумни қайси жамоада бошлаши маълум!
- 16-феврал 2021, 20:51
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Бугун "Бавария"дан кетишини эълон қилган ҳимоячи Давид Алаба фаолиятини қаерда давом эттиришини маълум қилинди.
Италиялик журналист Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, 30 ёшли австриялик футболчи янги мавсумни “Реал”да бошлайди. У “Қироллик клуби” билан 4 йиллик шартнома имзолайди. Унинг Мадриддаги йиллик маоши эса 10 млн еврони ташкил этади.
Давид Алаба жорий мавсум Бундеслигада 20 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ