Дана Уайт Махачев ва Топурия жанги ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди!
- 9-март, 14:10
- Javohir Malikov
- 0
- MMA
Бироз аввал MARCА нашри Оқ Уйдаги UFC турнирида, дастлаб, Илсом Махачев ва Илия Топурия тўқнашуви ўтказилиши кераклиги, бироқ кейинчалик бу жанг бекор қилингани ҳақида хабар берганди.
Промоушен президенти Дана Уайт эса мазкур миш-мишларни рад этди.
"Биз Ислом ва Топурия қарама-қаршилигини умуман муҳокама қилмаганмиз. Сизни бундай миш-мишлар эмас, ишлаб чиқилаётган жанглар қизиқтирсин. Биз ташкил этилган бахсларни ўзимиз эълон қиламиз!" – деди Дана Уайт.
Эслатиб ўтамиз, Оқ Уйдаги UFC турнири 14 июнь куни бўлиб ўтади. Кечанинг марказий тўқнашувида енгил вазнда амалдаги чемпион Илия Топурия ва мезбонлар вакили Жастин Гэтжи ўзаро кураш олиб бориши режалаштирилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ