Дана Уайт: "Боб Арум - дунёдаги энг ёқимсиз одам"
- 4-феврал 2025, 18:14
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
UFC президенти Дана Уайт бокс оламидаги таниқли шахслардан бири Боб Арум ҳақида гапирди.
"Мен Бобдан нафратланаман, у дунёдаги энг ёқимсиз одам. Бироқ унга баъзи тарафлама ўхшагим келади. Нега дейсизми? Қаранг, у ҳозир 94 ёшда. Бироқ дунёнинг қайси бурчагида катта жанглар ташкил этилса, ўша жойда хар доим ҳозир-у нозир. Унга ҳавас қиламан. Мен ҳам ҳеч бўлмаганда 80 ёшда у каби тетик бўлишни истайман" - деди UFC президенти Такер Карлсонга.
Маълумот учун, Боб Арум ва Дана Уайт ўртасидаги ўзаро келишмовчиликлар узоқ йиллардан бери давом этиб келади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ