Даҳшат! Прелим карддаги барча жанглар...
- 23-феврал 2025, 06:50
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Хабарингиз бор, айни пайтда АҚШда "UFC Fight Night 252" турнири бўлиб ўтмоқда. Қизиқарлиси, прелим карддаги барча жанглар муддатидан олдин якунланди. Қуйида қайд этилган барча натижалар билан танишишингиз мумкин:
Прелим кард:
Модестас Букаускас 1-раундда Раффаэль Серкейрани нокаут қилди;
Нурсултон Рўзибоев 2-раунд сўнгида Эрик Макконикони "тинчитиб" қўйди;
Остин Вандерфорд 2-раундда Николай Веретенниковни техник накоут қилиб, ғалабани қўлга киритди;
Рики Саймон 1-раундда Жавид Башаратни "ухлатиб қўйди";
Мансур Абдул-Малик 1-раундда Ник Клей устидан техник нокаутга учратди;
Мелкизаэл Коста 1-раунддаёқ Андре Филини сабмишн орқали таслим қилди;
Ион Куцелаба 1-раундда Ибо Асланни сабмишн эвазига мағлуб этди.
Эслатиб ўтамиз, олдинда бизни асосий карддаги баҳслар кутмоқда.