
Даҳшат! Бир соат кўп бўлиб ҳаракат қилган "Арсенал" пенальтилар сериясида МЮга мағлуб бўлди (Видеошарҳ)
- 13-январ 2025, 09:45
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Англия кубоги доирасида "Арсенал" ҳамда "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Ушбу тўқнашувнинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Фернандеш 52-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Магальяйнс 62-дақиқада мувозанатни тиклади. Бундан ташқари, Далот 61-дақиқада қизил карточка олиб майдонни тарк этди.
Ўйин экстра таймларгача борди ва унда ҳам ҳисоб ўзгармади. Пенальтилар сериясида эса "қизил иблислар" 5:3 ҳисобида зафар қучди.
Қуйида ушбу беллашув видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ