Чуамени : “Хаби Алонсо мени хонасига чақириб гаплашгани ҳалигача эсимда”
- 18-ноябр 2025, 16:45
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Футболчи Орельен Чуамени "Реал Мадрид" мураббийи Хаби Алонсони клубга янги келган пайтини эслади.
"Биринчи куннинг ўзида Хаби мени хонасига чақириб гаплашгани ҳалигача эсимда. У менга видеоматериалларни кўрсатиб, тўп билан ва тўпсиз ўйин пайтида позицияни танлашда нималарни яхшилашимни ва нималарга эътибор қаратишим кераклигини тушунтирганди. Мен шундан сўнг баъзи жиҳатларда яхшиландим", - деди франциялик футболчи "Madrid Zone" га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо шогирдлари Ла Лиганинг 13-турида "Эльче" майдонига сафар қилишади. Бу учрашув 24 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да старт олади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ