ЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Челси"ни енгди
- 18-сентябр 2025, 01:38
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
УЕФА Чемпионлар лигасининг илк турида Венсан Компани бошқарувидаги "Бавария" ўз уйида Лондоннинг "Челси" клубини қабул қилиб, 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Дастлаб, тўқнашувнинг 20-дақиқасида Чалобах ўз дарвозасини ишғол қилиб, автогол муаллифи бўлди. Шундан сўнг эса 27-дақиқада Харри Кейн 11 метрлик жарима зарбасидан ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Орадан 2 дақиқа ўтиб Коул Палмер орадаги фарқни қисқартирган эди. Бироқ, иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасида англиялик форвард дублни расмийлаштирган ҳолда, германияликларнинг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Шунингдек, Палмер ҳам ўйин якунланаётганда дубль муаллифи бўлган эди. Лекин гол кейинчалик бекор қилинди.
Лига чемпионов
vs
FC Bayern München won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ