ЧЛ. Амалдаги чемпионлар ўз майдонида "Аталанта"ни аяб ўтирмади
- 18-сентябр 2025, 02:06
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Чемпионлар лигасининг биринчи турида Луис Энрика бошчилигидаги парижликлар ўз уйида Бергамонинг "Аталанта" клубини қабул қилиб, 4:0 ҳисобида енгишга муваффақ бўлди.
Марказий ҳимоячи ҳисобланган Маркиньос 3-дақиқадаёқ ҳисобни очди. 39-дақиқада эса грузиялик ҳужумчи Хвича ўзининг чиройли ёриб кириши ва кучли зарбаси билан дарвозани ишғол қилди. Шунингдек, иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида Нуну Мендеш ҳисобни йириклашишга сабабчи бўлди. 90+1-дақиқада эса жароҳат олган Жоау Невешнинг ўрнига майдонга тушган Гонсалу Рамуш ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди.
Лига чемпионов
vs
Paris Saint Germain won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ