Чемпионлар лигасининг энг яхши тўпурари ва ассистенти аниқланди
- 1-июн 2025, 10:39
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Ўтган Чемпионлар лигаси мусобақасининг энг самарали ҳужумчилари "Барселона"дан Рафиня ва Дортмунднинг "Боруссия"сидан Серу Гирасси бўлди - улар 13 тадан гол урдилар.
Турнирнинг энг яхши ассистенти 9 та гол узатмаси билан "Барселона" ҳужумчиси Рафиня бўлди.
Дарвозабонлар орасида энг кўп "қуруқ" ўйин ўтказган футболчи "Интер"нинг аъзоси Ян Зоммер бўлди - шветсариялик посбон 7 та ўйинда дарвозасини бот қолдирди.
Маълумот ўрнида, Луис Энрике бошчилигидаги ПСЖ клуби эса тарихда биринчи марта Чемпионлар лигасининг ғолиби бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ