SPORTS.UZ
  • LIVE - Ўйинлар
  • Мусобақалар
  • Футбол
  • Ўзбек спорти
  • Бокс
  • Шахмат
  • Минбар

ЎЙИНЛАР

Тугаган
Кызылкум
0 - 1
Бухара
КызылкумКызылкум
БухараБухара
Тугаган
0
1
Тугаган
Нефтчи
0 - 1
Пахтакор
НефтчиНефтчи
ПахтакорПахтакор
Тугаган
0
1
Тугаган
Самсунспор
0 - 3
Ризеспор
СамсунспорСамсунспор
РизеспорРизеспор
Тугаган
0
3
Тугаган
Болонья
1 - 3
Астон Вилла
БолоньяБолонья
Астон ВиллаАстон Вилла
Тугаган
1
3
Тугаган
Порту
1 - 1
Ноттингем Форест
ПортуПорту
Ноттингем ФорестНоттингем Форест
Тугаган
1
1
Тугаган
СК Фрайбург
3 - 0
Сельта де Вига
СК ФрайбургСК Фрайбург
Сельта де ВигаСельта де Вига
Тугаган
3
0
Тугаган
ФСВ Майнц 05
2 - 0
Страсбург
ФСВ Майнц 05ФСВ Майнц 05
СтрасбургСтрасбург
Тугаган
2
0
Тугаган
Райо Вальекано
2 - 0
АОК Афины
Райо ВальеканоРайо Вальекано
АОК АфиныАОК Афины
Тугаган
2
0
Тугаган
Фиорентина
0 - 2
Кристал Пэлас
ФиорентинаФиорентина
Кристал ПэласКристал Пэлас
Тугаган
0
2
Тугаган
АЗ
0 - 3
Шахтёр Донецк
АЗАЗ
Шахтёр ДонецкШахтёр Донецк
Тугаган
0
3
Барча ўйинлар

Мусобақалар

  • UEFA чемпионлар лигасиUEFA чемпионлар лигаси
  • ОФК Чемпионлар лигасиОФК Чемпионлар лигаси
  • ЎзбекистонЎзбекистон
  • АнглияАнглия
Тўлиқ жадвал

FIDE рейтинг

№ЎйинчиРейтинг
1GMCarlsen, Magnus2840
2GMNakamura, Hikaru2810
3GMCaruana, Fabiano2793
4GMAbdusattorov, Nodirbek2780
5GMKeymer, Vincent2762
6GMFirouzja, Alireza2759
7GMWei, Yi2754
8GMSo, Wesley2754
9GMGiri, Anish2753
10GMErigaisi Arjun2751
Тўлиқ жадвал
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
Минбар
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Анвар Ғофуров: "Ҳозирги кунда ОКМК ўз ўрнида эмас"
  • 9-апрел, 00:30
ФутболZohir Toshxo’jayev
Ҳусанов рад этилмайдиган шартнома олади!
  • 8-апрел, 05:50
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Самвел Бабаян: "Андижонча шижоат етишмаяпти"
  • 8-апрел, 03:06
Барча блоглар

Ўқинг, қизиқ!

Европада яна Ҳусановга эътибор қаратишдиФутбол
  • 9-апрел, 07:00
  • 0
Европада яна Ҳусановга эътибор қаратишди
Терма жамоаси ўйинчиси футболдан ҳайдалди. У “Бунёдкор”да ҳам гол урганФутбол
  • 9-апрел, 06:45
  • 0
Терма жамоаси ўйинчиси футболдан ҳайдалди. У “Бунёдкор”да ҳам гол урган
"UFC 327" турнирининг чипталар нархи эълон қилиндиMMA
  • 9-апрел, 12:23
  • 0
"UFC 327" турнирининг чипталар нархи эълон қилинди
Ҳусановнинг янги дўсти собиқ жамоасидан кўнгил узолмаяптиФутбол
  • 9-апрел, 17:03
  • 0
Ҳусановнинг янги дўсти собиқ жамоасидан кўнгил узолмаяпти
Суперлига. “Пахтакор” сафарда “Нефтчи”ни мағлуб этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олдиФутбол
  • 9-апрел, 21:00
  • 1
Суперлига. “Пахтакор” сафарда “Нефтчи”ни мағлуб этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олди

Лицензия

№1002

Таъсисчи

"RENDER SYSTEMS" MCHJ

Манзил

100047, Тошкент ш., Истиқбол кўчаси, 15

Электрон почта

info@sports.uz

Телефон

+998 71 233-78-98

Барча хизматлар лицензияланган, маҳсулотлар сертификатланган. Сайт материалларини ҳар қандай шаклда тарқатишда sports.uz га ҳавола мажбурий!

Сайт материалларини маъмурият билан келишмасдан нусхалаш тақиқланган! Сайт маъмурияти сайтда жойлаштирилган реклама эълонлари мазмуни учун жавобгар эмас.

  • Google Play
  • App Store
SPORTS.UZSPORTS.UZ
  • Қоидалар
  • Реклама
  • Сайт ҳақида
  • 18+
Чемпион футболчимизни Россия клуби олиб кетмоқчи
  • #Пахтакор
  • #Бунёдкор
  • #Қайрат
  • #Ахмат
  • #Нижний Новгород
  • #Иброҳимхалил Йўлдошев

Чемпион футболчимизни Россия клуби олиб кетмоқчи

  • 4-январ 2025, 19:19
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол

Қишки трансферлар даврида келажаги бўйича бир қарорга келиши талаб этиладиган ўзбек футболчиларидан бири Иброҳимхалил Йўлдошевдир.

23 ёшли чап қанот ҳимоячиси учун 2024 йил муваффақиятли якунланди. Мавсумни Қозоғистон Премьер-лигасида ўтказган Иброҳимхалил “Қайрат”нинг мамлакат чемпиони бўлишига муносиб ҳисса қўшди.

Бир йил муқаддам чемпионлик учун курашишни мақсад қилган “Қайрат” таркибни кучайтириш мақсадида Россия Премьер-лигасида “Нижний Ногород” жамоасида ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган Иброҳимхалил Йўлдошевни бир йилга ижарага олганди.

Охир-оқибат Қозоғистоннинг энг машҳур клуби чемпионликка эришди. Иброҳимхалил “Қайрат” таркибида барча мусобақаларда 23 та учрашувда иштирок этиб, ҳимоядаги вазифаларини уддалашдан ташқари, иккита гол ва тўртта ассист муаллифи ҳам бўлди.

Йўлдошевнинг қозоқ клуби билан ижара шартномаси 2024 йилнинг 31 декабрь куни якунланди ва 23 ёшли ҳимоячимиз ҳуқуқий жиҳатдан яна “Нижний Новгород” жамоаси ўйинчиси ҳисобланади.

Футболга ихтисослашган манбаларнинг маълум қилишича, “Қайрат” ўз ўйинлари билан мухлису мутахассислар ишончини оқлаган легионеримизни ўз сафида олиб қолиш учун Йўлдошев билан музокара ўтказмоқда. Томонлар яна икки йил давомида ҳамкорлик қилишни режалаштирган.

Шунингдек, Иброҳимхалил Йўлдошевда Россия Премьер-лигасига қайтиш варианти ҳам чиқди. Юқори дивизионда қолиш учун курашаётган “Ахмат” клуби ҳимоя чизиғини ўзбек легионери ёрдамида кучайтиришни режа қилган.

Маълумки, Йўлдошев Россия Премьер-лигасида ҳам етарли даражада тажриба тўплаган. 2021 йили Иброҳимхалил “Пахтакор”дан “Нижний Новгород”га трансфер қилинганидан кейин бу жамоанинг асосий ўйинчиларидан бирига айланганди. Бироқ кейинчалик жамоа бош мураббийлигига тайинланган Сергей Юран Йўлдошевни захирага михлаб қўйди.

Умумий ҳисобда, легионеримиз нижний новгородликлар сафида 63 та учрашувда қатнашиб, ҳимоядаги вазифаларини бажариш билан бирга учта гол ва бешта ассист муаллифи ҳам бўлган эди.

Буёғига Иброҳимхалил Йўлдошевни қайси клуб ўз сафига қўшиб олишидан қатъи назар “Нижний Новгород”га маълум миқдорда бадал пули тўлашига тўғри келади. Чунки ҳамюртимизнинг бу клуб билан 2025 йилнинг 30 июнига қадар давом этадиган шартномаси бор.

Transfermarkt портали 2024 йилнинг ноябрида Қозоғистон Премьер-лигасида ўйнаган футболчиларнинг рейтингини янгилаганида Иброҳимхалил Йўлдошевнинг трансфер суммасини  900 минг еврога кўтарган эди.

Иброҳимхалил Йўлдошев клублар миқёсидаги фаолияти давомида “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Нижний Новгород” ҳамда “Қайрат” жамоалари сафида жами 126 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасига саккизта гол урган ва жамоадашларига ўнта голли пас узатган.

Демак, 23 ёшли легионеримиз атрофидаги вазиятни кузатишда давом этамиз. Тез орада Иброҳамхалил қайси жамоада ўйнашига ойдинлик киритилади.

Харидор кўп: Шомуродов қайси жамоага ўтади?

Шомуродов қаерда бўлиши кераклигини кўрсатиб қўйди! Элдорнинг 5 дақиқалик ўйини қандай баҳоланди?

Файзуллаев: Яқинларимни Монакога олиб кетаман!

Файзуллаев: Машғулотларга боргим келмай қолди, Холанднинг кўзойнагидан ҳам олдим...

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ