
"Челси"га келган янги футболчи бирорта ўйинга тушмай сафдан чиқди
- 11-сентябр 2023, 19:27
- 0
- Футбол
"Челси"нинг янги футбочлиси Ромео Лавия жароҳати боис бир неча ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин.
Ромео машғулотларда жароҳат олиб сафдан чиққанди. Ярим ҳимоячи тиббий текширувдан ўтказилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҳавбек камида ярим ой майдонга туша олмайди.
Эслатиб ўтамиз, Лавия ёзда 53+5 миллион фунт эвазига "Саутгемптон"дан Лондон клубига кўчиб ўтганди. Ўйинча ҳозирча янги жамоасида дебют қилмади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ