"Челси" ярим ҳимоячиси АПЛнинг бошқа бир клубига ўтишга яқин
- 18-июл 2023, 05:38
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
"Челси" футболчиси Итан Ампаду фаолиятини "Лидс"да давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар бермоқда.
"The Athletic" нашрининг таъкидлашича, "Лидс" ярим ҳимоячи учун 7 миллион фунт ва айрим қўшимча бонуслар тўлайди. Унга Италиядан ҳам таклифлар бор эди. Аммо 22 ёшли футболчи Премьер-лигага қайтишга қарор қилди.
Маълумот учун, Ампаду ўтган мавсумда "Специя"да ижара асосида тўп сурди. Унинг "Челси" билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача амал қилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ