"Челси" футболчиси ҳали ҳам жароҳатдан тўлиқ тузалмаганини айтди
- 13-декабр 2025, 23:59
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
“Челси” аъзоси Коул Палмер “Эвертон” (2:0) устидан устидан қозонилган ғалабага изоҳ берди. Учрашувда жамоасининг илк голига айнан Палмер муаллифлик қилди.
“Мен ўзимни энг яхши ҳолатимдаман деб айтмаган бўлардим. Ҳали ҳам жароҳат билан курашяпман. Яхшиланиб бораяпман, деб умид қиламан, лекин устида ишлашим керак бўлган жиҳатлар бор. Аҳволим тобора яхшиланмоқда. Физиотерапевтлар мени назорат қилишмоқда. Энг муҳими — шошилмаслик. Жароҳатдан тўлиқ тузалиб, янада олдинга силжашга умид қиламан”, — деди футболчи BBC Match of the Day дастурига.
Маълумот учун, “аристократлар” АПЛ турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Лондонликлар навбатдаги беллашувни 16 декабрь куни Лига кубогида “Кардифф”га қарши ўтказади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ