"Челси" АПЛнинг 2-рақамли тўпурари трансферини жиддий кўриб чиқмоқда
- 9-январ, 16:52
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Футбол
"Брентфорд" ҳужумчиси Игор Тьяго "Челси"нинг қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Football Insider хабарига кўра, "кўклар" 26 ёшли форвард трансферини жиддий кўриб чиқмоқда. "Брентфорд" ўз футболчисини 80 миллион еврога баҳоламоқда. "Челси" январь ойидаёқ шартномани расмийлаштиришга уриниб кўришга тайёр.
Игор Тьяго 2024 йилнинг ёзида "Брюгге"дан 33 миллион евро эвазига "Брентфорд"га ўтганди. Унинг шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган. Жорий мавсумда бразилиялик футболчи барча мусобақаларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Тьягони 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Игор Тьяго 16 та гол билан жорий мавсум АПЛда иккинчи энг яхши тўпурар бўлиб турибди. Ундан фақат "Манчестер Сити" вакили Эрлинг Холанда кўпроқ - 20 та гол.