"Челси" 50 миллион еврога дарвозабон сотиб олмоқчи
- 11-март, 16:20
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Сандерленд" дарвозабони Робин Руфс фаолиятини "Челси"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Sunderlend Echo" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, лондонликлар 23 ёшли посбони ёзда ўз сафига қўшиб олмоқчи. Нидерландиялик футболчининг трансфери учун "аристократлар" 50 миллион евро беришга тайёрлигини маълум қилган.
Руфснинг айни вақтда "трансфермаркт" порталидаги нархи 25 миллион еврони ташкил этади. Унинг клуб билан шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Маълумот учун, Робин жорий мавсум "Сандерленд" сафида 30 та учрашувда майдонга тушиб, шуларнинг 9 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга эришди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ