
Чалов Россия терма жамоаси базасини тарк этди. У Ўзбекистонга қарши майдонга тушмайди
- 19-ноябр 2022, 18:42
- 0
- Футбол
ЦСКА клуби футболчиси Фёдор Чалов Россия терма жамоаси базасини тарк этди. Унинг ҳарорати кўтарилган ва эртага Фёдор вакилларимизга қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Хабар қилинишича, футболчи аллақачон Москвага қайтган.
Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли ҳужумчи Тожикистонга қарши беллашувни асосий таркибда бошлаганди. У танаффусда ўз ўрнини Арсен Захарянга бўшатиб берганди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон - Россия учрашуви эртага 17:00 да бошланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ