"CAFA Nations Cup". Бугун терма жамоамиз гуруҳдаги сўнгги ва ҳал қилувчи учрашувини ўтказади
- 5-сентябр 2025, 01:40
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоамиз "CAFA Nations Cup" турнирида иштирок этмоқда ва "А" гуруҳидан ўрин олган.
Вакилларимиз дастлабки 2 тўқнашувнинг биринчисида дуранг қайд этди. Иккинчи турда эса Туркманистонни 2:1 ҳисобида таслим этди. Бу орқали ҳамюртларимиз 4 очкога эга бўлган ҳолда, гуруҳ етакчиларидан бири бўлиб турибди.
Ўмон ҳам худди биз каби 4 очко билан келмоқда ва сўнгги турда Туркманистон билан куч синашади.
Жамоамиз эса "Олимпик" стадионида Қирғиз Республикаси билан ҳал қилувчи тўқнашувда майдонга тушади. Мазкур беллашув бугун 5 сентябрь куни 19:30’да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, гуруҳни 1-ўрин билан якунлаган жамоа финалда Эрон билан тўқнаш келади. 2-ўринни олиб, кейинги босқичга йўл олган жамоа Тожикистон билан 3-ўрин учун баҳс олиб боради.