"Бухоро" матбуот хизмати "8"ни гапиртирди!
- 8-март 2025, 12:51
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Ўзбекистон Суперлигасининг янги мавсумидаги илк ўйин ОКМК ва "Бухоро" ўртасида кечди. Кескин ва шиддатли ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувдаги голларга Ғиёсов (11'), Жўраев (18') ва Абдураҳмоновлар (90+2') муаллифлик қилишди.
Кечаги ўйин ҳақида "Бухоро" матбуот хизматидан оригинал пост:
"Кеча жамоамиз томонидан киритилган гол:
Ушбу гол 8-рақамли футболчи Анвар Жўраев томонидан киритилди.
Ушбу гол жамоамизнинг Суперлигада ўтказган 8 та голсиз ўйинига чек қўйди.
Ушбу гол чемпионат Суперлига мақомини олганининг 8-мавсумида киритилди.
Гол муаллифи Анвар Жўраев ўзининг дебют ўйинини айнан 8 мавсум олдин ўтказган
Ушбу пост 8 март куни эълон қилинди".
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ