
Бутунжаҳон армия ўйинлари. Шунқор Абдурасулов финалда!
- 25-октябр 2019, 12:21
- 0
- Бокс
Хитойнинг Ухань шаҳрида Бутунжаҳон армия ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Бокс бўйича ярим финалда ҳамюртимиз Шунқор Абдурасулов навбатдаги жангини ўтказди.
Терма жамоамиз вакилига ярим финалда россиялик Шахриёр Аҳмедов рақиблик қилди. 3 та ҳакам очколарни 30:27, 29:28, 29:28 кўринишида Абдурасуловнинг фойдасига ҳисоблаган бўлса, яна 2 та ҳакам 28:29 ва 27:30 кўринишидаги очколарни Россия терма жамоасининг боксчисини фойдасига ҳал қилди. Умумий кўринишда Абдурасулов 3:2 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.
Маълумот учун, 26 октябрь куни Абдурасулов ярим финалнинг иккинчи жуфтлиги ғолиби билан олтин медаль учун рингга кўтарилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ