
"Бунёдкор" икки футболчиси билан хайрлашди
- 9-июл 2024, 18:42
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Биринчи даврани омадсиз ўтказган ва кўплаб очколарни бой берган “Бунёдкор” иккинчи даврада албатта таркибини кучайтириши лозим. Ҳозирда селекция ишлари давом этмоқда.
Клубни ҳозирча икки нафар ўйинчи тарк этди. Булар – хорватиялик ҳужумчи Тони Йович ва иқтидорли футболчи Амир Саидов.
Саидов Сербиянинг “Единство” клубига кўчиб ўтди. 2006 йилда туғилган ҳужумчи биринчи даврада “Бунёдкор” сафида чемпионатда 6 та баҳсда майдонга тушди. Ўзбекистон Кубогида эса 2 та ўйинда 1 та гол урди.
Тони Йович биринчи даврада 13 та учрашувда иштирок этди. Кубок доирасида эса легионер ҳужумчи 3 та беллашувда қатнашиб, 1 та гол урди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ