"Бунёдкор" етакчи футболчиси билан шартномани узайтирди
- 31-декабр 2019, 13:10
- Shahzod
- 0
- Футбол
Ортда қолган мавсумда жамоанинг «юрагига» айланиб, ёш футболчиларни ўз ортидан эргаштира олган, майдонда ҳақиқий етакчилик қандай бўлишини кўрсатган тажрибали ярим ҳимоячи Лутфулла Тўраев «Бунёдкор» билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумот учун, 31 ёшли футболчи якунига етган мавсумда Суперлигада 21 баҳсда майдонга тушди ва 1 та гол киритиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ