
Бундеслига. "Боруссия" йирик ҳисобда ютди, "Байер"дан камбэк, "Лейпциг" эса аламли тарзда мағлуб бўлди
- 23-ноябр 2024, 21:40
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Бундеслиганинг 11-туридан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Қуйида натижалар билан танишишингиз мумкин.
"Боруссия" - "Фрайбург" баҳсида меҳмонлар икки киши кам бўлиб қолишди ва 4 маротаба жазоланишди. Ўйинда Байер, Нмеча, Брантд ва Гиттенс биттадан гол уришди.
Ушбу ғалаба орқали дортмундликлар турнир жадвалида 5-ўринга чиқиб олишди.
"Байер" 2:0 ҳисобида ютқазаётган жойида 5 маротаба жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. Шик хет-трик қилган бўлса, Паласьос ва Жака биттадан тўп киритишди. Шунингдек, жамоа 4-ўринга жойлашди.
"Хоффенхайм" - "Лейпциг" ўйинида 7 та гол урилди. Мезбонлар таркибидан Адамдан дубль ва Бишоф, Ларсен ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишди. Бунга эса Орбан ва Нуса жавоб қайтарди. Шу билан бирга, Нсоки ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
Мағлуб бўлган бўлсада, "Лейпциг" иккинчи ўринда қолди. "Хоффенхейм" эса 13-поғонага кўтарилди.